
УЕФА Миллатлар лигаси финалидаги драматик тўқнашувда Испания терма жамоаси пенальтилар сериясида Португалияга ютқазди. Қизғин кечган беллашувда ҳал қилувчи вазиятлардан бири Альваро Моратанинг зарбаси ва Диегу Коштанинг сэйви бўлди.
Основий вақт 2:2 ҳисоби билан якунланган беллашувнинг тақдири пенальтилар сериясида ҳал бўлди. Қаттиқ руҳий босим остида амалга оширилган зарбалар орасида Моратанинг уддасидан чиқа олмаган уринши катта эътибор марказига айланди.
Португалия терма жамоаси дарвозабони Диегу Кошта тажрибасини намоён қилиб, Мората йўналтирган зарбани аниқ тўсди ва жамоаси учун ҳал қилувчи сэйвни амалга оширди. Натижада, пенальтилар серияси 5:3 ҳисобида якунланди ва Португалия Миллатлар лигаси чемпионига айланди.
Ўйиндан сўнг Испания терма жамоаси бош мураббийи матбуот анжуманида мазкур вазият бўйича ўз фикрларини билдирди:
“Дарвозабон Моратанинг қайси томонга тепишини тўғри тахмин қилди. Ҳар бир футболчи пенальти тепишга тайёр бўлмаслиги мумкин, лекин биздаги барча ўйинчилар масъулиятни ўз зиммасига олишни истайди. Альваро ҳақиқий чемпион, мен ундан зарба беришини сўрадим ва у рози бўлди. Ачинарлики, у гол ура олмади, аммо бундай ҳолатлар футболда учраб туради,” — деди Испания бош мураббийи.
Маълумки, кечаги беллашувнинг 111-дақиқасида мураббийлар штаби Моратани майдонга ташлаб, уни пенальтилар серияси учун тайёрлаб қўйган эди. У “Галатасарай” ҳужумчиси Микел Оярсабал ўрнини эгаллади. Бироқ кутилган натижа рўёбга чиқмади.
Моратанинг пенальтидаги ноаниқ зарбаси Испания учун ҳалокатли бўлди. Диегу Коштанинг салоҳиятли ҳаракати эса Португалия учун янги титул эшигини очди.
Футбол муҳлислари ва таҳлилчилар бу вазиятни икки томонлама баҳолашмоқда — бир томондан, пенальти ура олмаган ҳужумчи танқид қилинмоқда, иккинчи томондан эса руҳий босим, севгилиги билан бўлган оммавий танқидлар ва жамоа юки Моратанинг ҳиссиётларига жиддий таъсир қилган бўлиши мумкин, деган фикрлар ҳам илгари сурилмоқда.
Бир нарса аниқ: бу финал Моратанинг хотирасида узоқ қолади. Аммо у футболчилар сингари синовли вазиятда қарор қабул қилди ва майдонда жавобгарликни зиммасига олди — бунинг ўзи унинг профессионаллигидан далолат. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар