
Ўзбекистон терма жамоаси 10 июнь куни Жаҳон чемпионати-2026 саралаш босқичи доирасида Қатарга қарши муҳим ўйинни ўтказади. Бугун ушбу баҳс олдидан ҳар икки жамоа расмийларининг иштирокида расмий йиғилиш бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувда ОФК вакиллари томонидан ўйин ташкилотига оид муҳим жиҳатлар — регламент талаблари, матбуот билан ишлаш, маркетинг фаолияти, тиббий кўриклар ҳамда хавфсизлик масалалари бўйича тушунтиришлар берилди. Барча йўналишлар бўйича керакли ахборотлар алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, ўйинда жамоалар қандай либосда ҳаракат қилиши ҳам маълум қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ оқ рангдаги асосий формасида майдонга тушади. Дарвозабонимиз эса қора рангли либосда ҳаракат қилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Қатар учрашуви Тошкент вақти билан 18:45 да старт олади. Стадион трибуналарида муҳлисларимизнинг қўллаб-қувватлови жамоамизга янада руҳ ва куч бағишлаши шубҳасиз.
Сиз ҳам оқ формадаги қаҳрамонларимизни қўллаб-қувватланг — катта ўйин қаршисида бирлашайлик! «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар