
Мадриднинг таниқли “Атлетико” клуби расман маълум қилди — жамоа Қозоғистонда илк футбол академиясини очмоқда. Ушбу лойиҳага оид расмий визуал макети ва лойиҳа расмлари жамоатчиликка тақдим этилди.
Академия Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида жойлашган Талгар шаҳарчасидаги “Оқбулоқ” Олимпия спорт базаси негизида барпо этилади. Лойиҳа доирасида бир неча замонавий ўқув-машғулот майдонлари, ёпиқ спорт мажмуаси, ётоқхоналар, ёритилган машғулот майдонлари ва 10 минг ўринли стадион қурилиши режалаштирилган.
Эълон қилинган макетларда майдонлар тўплами, автотураргоҳлар, замонавий инфратузилма ва “Atletico de Madrid” логотипи билан безатилган спорт иншоотлари кўзга ташланади. Бу лойиҳа нафақат Қозоғистонда, балки бутун Марказий Осиёда футбол ривожига хизмат қилади.

Шу муносабат билан “Атлетико” президенти Эндреа Бертон Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Токаев билан учрашиб, унга клубнинг имзолар билан безатилган 10-рақамли футболкасини тақдим этди. Бу воқеа лойиҳага расмий ва стратегик даражадаги етарлича эътибор қаратилганини кўрсатади.
Академия фаолияти қачон бошланади?
Режага кўра, 2025 йил июнь ойида академия учун дастлабки танлов сараловлари ўтказилади. Унда 2012–2014 йилларда туғилган иқтидорли футболчилар қатнашиши мумкин. Сентябрь ойида эса илк талабалар расман ўқишга қабул қилинади.
Яна бир муҳим янгилик — 2025 йил 23 август куни академия ва Қозоғистон Жаҳон лигаси юлдузларидан тузиладиган жамоа ўртасида катта ўртоқлик учрашуви ўтказилади. Унда “Атлетико”нинг скаутлари ҳам қатнашиб, иқтидорларни кузатиш имконига эга бўлади.

Ушбу академия нафақат профессионал футболчиларни тайёрлаш, балки Европа клублари билан яқин ҳамкорликда ишлайдиган мустаҳкам платформага айланиши кутилмоқда. Мутахассислар фикрича, “Атлетико”нинг Марказий Осиёдаги биринчи лойиҳаси катта иқтидорларни кашф этиш ва уларни Европага олиб чиқишда ҳал қилувчи аҳамият касб этади.
Қисқаси, энди Қозоғистондаги ёш футболчилар учун футбол орзуси Мадриддан жуда узоқ эмас. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар