
Англиянинг "Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола нафақат футболдаги муваффақиятлари, балки ижтимоий ва маданий соҳалардаги фаолияти билан ҳам эътироф этилди. У яқинда Манчестер университети томонидан фахрий докторлик унвони билан тақдирланди. Бу унвон мураббийнинг шаҳар тараққиёти ва Guardiola Sala жамғармаси орқали амалга ошираётган хайрли ишларига берилган юксак баҳодир.
“Манчестер мен учун шunchaki иш жойи эмас, балки иккинчи уйимдир. Бу ерда тўққиз йилдан бери фаолият юритяпман ва ҳар бир куним мен учун қадрли. Одамлар, маданият, клуб, ҳамкасбларим – булар ҳаётимда алоҳида ўрин тутади. Университетдан бундай унвон олиш мен учун катта шараф”, – деди Гвардиола ўз чиқишида.
Машҳур мураббий таъкидлашича, Манчестер университети – илмий салоҳияти, тарихий кашфиётлари ва жамиятга қўшган ҳиссаси билан Британиянинг етакчи таълим даргоҳларидан бири саналади. 1824 йилда ташкил топган бу таълим муассасаси “қизил ғиштли университетлар” деб аталадиган нуфузли академик марказлар қаторига киради.
Футболда инқилоб яратган Гвардиола ҳаётнинг бошқа соҳаларида ҳам ижобий ўзгаришларга ҳисса қўшмоқда. У асос солган Guardiola Sala жамғармаси соғлиқни сақлаш, таълим ва кам таъминланган оилаларга ёрдам бериш йўналишларида фаол иш олиб боради. Бу хайрли ишлар Гвардиолани фақат мураббий эмас, балки жамиятга фойдали шахс сифатида ҳам кўрсатмоқда.
Манчестер университети раҳбариятининг таъкидлашича, Пеп Гвардиоланинг нафақат спортдаги ютуқлари, балки инсонпарварлик ишлари ҳам ёшларга ибрат бўлишга арзийди.
Айни пайтда “Манчестер Сити” клуби ҳам мураббийининг ушбу юксак унвонини табриклади ва бу воқеани футбол дунёси учун илҳом манбаи деб баҳолади.
Пеп Гвардиоланинг ҳаётдаги ҳар бир қадами футболчилар, мухлислар ва жамоатчилик учун ибрат бўлмоқда. Унинг илм ва маърифат соҳасидаги эътирофи эса унинг шахсиятининг яна бир юксак қиррасини намоён этмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар