date
views 312

Бугун Ўзбекистон – Қатар баҳси: “Оқ бўрилар” Қатарни мағлуб этишга тайёрми?

Бугун Ўзбекистон – Қатар баҳси: “Оқ бўрилар” Қатарни мағлуб этишга тайёрми?
Бугун Тошкентда Жаҳон чемпионати–2026нинг 3-саралаш босқичи доирасидаги ҳал қилувчи 10-тур баҳслари доирасида “оқ бўрилар” Қатар терма жамоасини қабул қилади. Беллашув “Бунёдкор” стадионида соат 18:45 да старт олади.

Ушбу учрашув Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун натижа жиҳатидан ҳал қилувчи бўлмасада, жамоа мухлислар олдида юқори кайфиятда саралаш босқичини якунлашга интилади. Қатар терма жамоаси эса плей-офф босқичига чиқиш имкониятини максимал даражада мустаҳкамлаб олиш ниятида майдонга тушади.

Беллашувни бошқариш ҳуқуқи Осиё футболида тажрибага эга бўлган хитойлик ҳакамлар бригадасига топширилди. Бош ҳакам вазифасини Ма Нинг бажаради. Унга қанотларда Зҳоу Феи ва Жанг Ченг ёрдам беради. Тўртинчи расмий ҳакам сифатида Жин Жингюан тайинланган.

Беллашувнинг энг муҳим техник қисми — ВАР (видео ёрдамчи ҳакам) тизимида Фу Минг фаолият олиб боради. Бу ҳакамлар жаҳон миқёсидаги бир қатор муҳим учрашувларда ҳакамлик тажрибасига эга бўлиб, ФИФА ва ОФК томонидан ишончли арбитрлардан бири сифатида тан олинган.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати–2026 йўлланмасини аввалги турда расман қўлга киритган эди. Шу боис, жамоа бу учрашувни эркин руҳда ва мухлисларни хурсанд этиш мақсадида ўтказиши кутилмоқда.

Қатар термаси эса плей-офф учун кураш олиб бораётганини ҳисобга олганда, бу баҳс икки жамоа ўртасида кескин ва қизғин ўтиши табиий. Шу билан бирга, хитойлик ҳакамлар бундай руҳий босим остидаги учрашувни адолатли бошқариши муҳим аҳамият касб этади.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугунги ўйинда асосий футболчиларни майдонга тушириши ва юқори даражадаги ўйин намойиш этиши кутилаяпти. Мухлислар эса тарихий ғалабалардан кейин жамоадан янги зафарлар кутмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бугун Ўзбекистон – Қатар баҳси: “Оқ бўрилар” Қатарни мағлуб этишга тайёрми?