date
views 128

“Милан” сардори “Манчестер Сити”да ўйнайдими? Трансфер пишиб қолди

“Милан” сардори “Манчестер Сити”да ўйнайдими? Трансфер пишиб қолди
Европа футболида ёзги трансферлар бозори қизғин паллага кириб борар экан, “Манчестер Сити” жамоаси ҳам ўз таркибини кучайтириш мақсадида жиддий қадамлар ташламоқда. АПЛнинг амалдаги чемпиони бу сафар ўз диққатини “Милан” клуби сардори саналган нидерландиялик маҳоратли ярим ҳимоячи Тижани Рейндерсга қаратди.

Машҳур инсайдер Николо Скиранинг маълум қилишича, “шаҳарликлар” Рейндерснинг трансфери учун 55 миллион евро тўлов ва қўшимча равишда 15 миллион евро бонус тўлашга рози бўлишган. Умумий трансфер пакети 70 миллион еврога тенг бўлиши мумкин. Шу тариқа футболчи тарихдаги энг қиммат “Голландия ярим ҳимоячиларидан бири"га айланиши мумкин.

Ҳозирда клублар ўртасидаги музокаралар якуний босқичга кириб борган, трансфер расман якунланишига оз фурсат қолгани қайд этилмоқда. Трансфер амалга ошса, Рейндерс “Сити” билан беш йиллик шартнома имзолайди. Бу давомида у ҳар мавсум учун 8 миллион евро маош олади — бу эса, тахминан 96 миллиард сўмни ташкил этади.

27 ёшли Рейндерс ўтган мавсумда “Милан” таркибида жуда ишончли ва самарали ўйин намоён этди. У барча турнирларда 54 марта майдонга тушиб, жамоаси учун 15 та гол ва 5 та голли узатма билан ёрдам берди. Унинг универсаллиги ва тактик тушунчаси “Сити” мураббийи Пеп Гвардиола учун айни муддао бўлиши шубҳасиз.

Маълумотларга қараганда, “Манчестер Сити” бу трансфер орқали ярим ҳимоядаги рақобатни кучайтириш ва келаси мавсумда Европа ва ички чемпионатларда янада юқори мақсадлар сари интилишни режалаштирмоқда.

Тижани Рейндерснинг “Сити” сафида қандай ўйин намойиш қилиши, мухлислар ва футбол жамоатчилиги томонидан катта қизиқиш билан кузатиб борилади. Ундан мухлислар катта умид қилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Милан” сардори “Манчестер Сити”да ўйнайдими? Трансфер пишиб қолди