date

Тео Эрнандесдан қаршилик: Саудия миллионлари ҳам ўтмади!

Тео Эрнандесдан қаршилик: Саудия миллионлари ҳам ўтмади!
Европа футболининг энг қобилиятли ҳимоячиларидан бири — Тео Эрнандесни Саудия Арабистонига олиб келиш режаси барбод бўлди. Саудия Профессионал лигасининг энг йирик ва сармоядор клуби саналадиган "Ал-Ҳилол" келаси мавсумда ўз сафини "Милан"даги таниқли ҳимоячи билан мустаҳкамлашга уринганди.

Таниқли инсайдер Фабрицио Романо тарқатган хабарларга кўра, Эрнандес трансферга розилик билдирмаган. Франция терма жамоасининг тажрибали аъзоси Европа футболида қолишни афзал деб топган ва Саудия клубининг молиявий таклифини рад этган.

Маълуотларга қараганда, "Ал-Ҳилол" ва "Милан" клублари футболчининг трансфери бўйича келишувга эришган. Саудияликлар шартноманинг сўнгги йилини ўтаётган футболчи учун 30 миллион евро бадал ва 5 миллион евро бонус таклиф қилган. Бироқ, музокаралар давомида шахсий шартлар юзасидан келишувга эришилмаган ва натижада трансфер амалга ошмади.

Шу билан бирга, Тео Эрнандес якунланган мавсумда жуда фаол ҳаракат қилди. У жами 49 та учрашувда майдонга тушди, ҳимоядаги мустаҳкам ўйини билан бирга, 5 та гол урди ва 6 та голли узатма муаллифига айланди. Бундай универсал ва ҳужумкор ҳимоячига Европа грандида қолиш учун етарлича асослар бор.

Ушбу вазият "Ал-Ҳилол" раҳбарияти учун жиддий сабоқ бўлиши мумкин. Чунки ҳар қандай маблағ ҳам футболчининг амбициясини сотиб ола олмайди. Саудиянинг катта пуллари қаршисида Тео Эрнандес ўз фидоийлик ва касбга бўлган садоқатини намоён қилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Тео Эрнандесдан қаршилик: Саудия миллионлари ҳам ўтмади!