date

Жоб Беллингем — Дортмунднинг «Боруссия» клубининг янги футболчиси

Жоб Беллингем — Дортмунднинг «Боруссия» клубининг янги футболчиси
Марказий ярим ҳимоячи Жоб Беллингем «Сондерленд»дан Дортмунднинг «Боруссия» клубига ўтди, деб euro-football.ru хабар берди. Бу ҳақда Дортмунд жамоасининг матбуот хизмати маълум қилди.

19 ёшли футболчи немис гранди билан беш йиллик меҳнат шартномаси имзолади. Қайд этилишича, бўлажак клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Беллингем 77-рақам остида тўп суради.

Аввалроқ, англиялик футболчининг трансфери «Боруссия»га бонусларсиз 33 миллион еврога, яъни тахминан 370 миллиард 554 миллион 300 минг сўмга тушиши хабар қилинган эди.

«Сондерленд» таркибида Беллингем 90 та ўйинда иштирок этиб, рақиблар дарвозасига 11 та гол урди ва тўртта самарали узатмага муаллифлик қилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жоб Беллингем — Дортмунднинг «Боруссия» клубининг янги футболчиси
-->