
10 июнь куни Осиё қитъасида Жаҳон чемпионати–2026нинг учинчи саралаш босқичига якун ясалди. Бир неча ой давом этган қайноқ ва драматик баҳслардан сўнг, учта гуруҳдан умумий ҳисобда 6 та терма жамоа тўғридан тўғри мундиалга йўл олди.
A гуруҳи: Ўзбекистон — рекордчи ва тарих яратди!

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатарга қарши сўнгги тур учрашувида 3:0 ҳисобида йирик ғалабага эришиб, саралаш тарихида илк бор 21 очко жамғарди. Бу натижа нафақат гуруҳдаги юқори ўринларни мустаҳкамлаш, балки бутун Осиё миқёсида жиддий эътирофга сазовор бўлди.
Бошқа учрашувларда Қирғизистон БААга қарши 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Эрон эса КХДР устидан 3:0 ҳисобида зафар қучиб, гуруҳ пешқадамига айланди.
B гуруҳи: драматик узилган умидлар ва кечги пеналти

Жанубий Корея ва Иордания мундиалга йўлланмани аввалроқ қўлга киритган эди. Лекин 3–4-ўринлар учун кураш сўнгги дақиқаларгача қизғин кечди.
Ироқ Иорданияни мағлуб этиб катта ютуққа эришди. Фаластин ва Ўмон ўртасидаги ўйинда эса кейинги босқичга чиқиш тақдири сўнгги сонияларда ҳал бўлди: Фаластин ҳисобни очган бўлса-да, 90+5-дақиқада белгиланган пеналти уларнинг орзусини йўққа чиқарди.
C гуруҳи: Австралия ҳужуми Саудия орзусини синдирди

Япония мундиалга илгаридан йўлланма олган эди. Австралия ва Саудия Арабистони ўртасидаги тўғридан тўғри ўйиндаги ютуқ тўғридан тўғри йўлланмани ҳал қиларди. Саудияликлар ҳисобни очган бўлса-да, Австралия бурилиш ясаб, 1:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва Япония қаторида финалчига айланди.
Финалга тўғридан тўғри йўл олган 6 жамоа:
- Япония
- Эрон
- Ўзбекистон
- Иордания
- Жанубий Корея
- Австралия
Плей-офф йўлланмасига эга 6 жамоа:
- БАА
- Қатар
- Ироқ
- Уммон
- Саудия Арабистони
- Индонезия
Бу жамоалар марказлашган ҳолда икки гуруҳга бўлинади ва гуруҳ ғолиблари ЖЧ–2026 финалига чиқиш имкониятига эга бўлади. Иккинчи ўрин эгалари ўзаро беллашиб, ғолиб қитъалараро плей-оффда сўнгги йўлланма учун курашади.
Шу тариқа, Осиёдан яна 2 ёки 3 та жамоа Жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин.
Олдинда — янги имкониятлар, янги тарихий юзлар ва янги орзулар! «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар