
Туркиянинг энг таниқли ва мухлислари кўп жамоаси — “Галатасарой” бу ёзда трансфер бозорини яна тўлқинлантирди. Бир неча йиллар давомида “Бавария” сафида ўз ўрнини топган, Германия терма жамоаси аъзоси Лерой Сане энди истанбулликлар сафида тўп суришга тайёрланмоқда.
Маълумотларга кўра, Лерой Сане клуб билан барча шартлар бўйича келишувга эришди ва Туркияга етиб келди. Ушбу трансфер катта эҳтимол билан яқин кунларда расман эълон қилинади. Сане тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтса, янги клубида афсонавий 10-рақамни қабул қилиши кутилмоқда.
Туркия ОАВ хабарига кўра, янги футболчи ҳафтасига 300 минг евро маош оладиган бўлди. Шартнома 2028 йилга қадар амал қилади ва бу давр мобайнида Лерой Сане “Галатасарой”нинг асосий ҳужумкор кучларидан бирига айланиши кутилмоқда.
Истанбулга қадам қўйган Сане мухлислар томонидан катта шовқин ва самимий эҳтиром билан кутиб олинди. “Галатасарой”нинг трансфер сиёсати яна бир бор мухлисларини қувонтирди ва Европа футбол жамоатчилигининг эътиборини ўзининг янги юлдузи билан тортди.
Яқин кунларда жамоа янги футболчисини расман тақдим этиши кутилмоқда. Муҳлислар эса Сане билан катта ютуқлар ва чемпионликлар кутмоқда!
Zamin.uz мухлисларига савол:
Сиз Лерой Саненинг Туркиядаги келажагини қандай баҳолайсиз? Янгиликларимизни кузатиб боринг! «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар