date
views 1 664

Модричнинг "Реал"даги саёҳати тугади, навбат — "Милан" билан Жаҳон Чемпионати!

Модричнинг "Реал"даги саёҳати тугади, навбат — "Милан" билан Жаҳон Чемпионати!
Европа футболининг энг нуфузли номларидан бири — Лука Модричнинг "Реал Мадрид" билан шонли тарихи ўз ниҳоясига етмоқда. 12 йил давомида жамоа таянчига айланган хорватиялик устоз футболчи жорий мавсум охирида клуб билан хайрлашиши кутилмоқда.

Яқинда 39 ёшга тўлган Модричнинг “қаймоқранглилар” билан амалдаги шартномаси тугади. Бироқ у клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида “Реал” шарафини ҳимоя қилади. Мусобақадан сўнг у “Милан” клубига ўтиши расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Лука Модрич 2012 йили Англиянинг “Тоттенхэм” жамоасидан Мадридга келган ва шундан бери “Реал” сафидаги барча улкан ғалабаларга ҳисса қўшган. Жорий мавсумда ҳам у етарлича ҳаракат қилди — 35 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 6 та ассистга муаллифлик қилди. Ёшга қарамай, у ҳар бир ўйинда тажриба, хираст ва аниқликни намоён этиб келди.

Модричнинг “Реал”даги фаолияти фақатгина совринлар билан эмас, балки футбол тарихида қоладиган ютуқлар билан ҳам тўлди. Энг ёрқин паллалардан бири — 2018 йилда “Олтин тўп”ни қўлга киритиши бўлди. У сўнгги ўн йилликда Лионель Месси ва Криштиану Роналду монополиясини бузган ягона футболчи сифатида тарихга кирди.

Унинг “Милан”га йўл олиши эса Италия А Серияси учун катта воқеа бўлади. Миланликлар ўйин тарзи ва тажрибали раҳбарга эҳтиёж сезмоқда. Лука эса бу рол учун идеал номзод сифатида кўрилмоқда.

Шу тариқа, Лука Модрич “Реал” сафидаги сўнгги сафарини клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида амалга оширади ва кейинги манзили — Афсоналар шаҳри Милан бўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Модричнинг "Реал"даги саёҳати тугади, навбат — "Милан" билан Жаҳон Чемпионати!