date
views 225

Аҳмадалиев ва Иноуэ тўқнашуви — сентябрда бокс оламидаги катта синов

Аҳмадалиев ва Иноуэ тўқнашуви — сентябрда бокс оламидаги катта синов
Бокс оламининг энг қизиқарли ва интиқиб кутилган жангларидан бири ниҳоят расман тасдиқланди. Иккинчи энг енгил вазн тоифасида WBA Interim чемпионлик камари соҳибимиз Муроджон Аҳмадалиев ва супер енгил вазннинг мутлақ ҳукмдори, япониялик Наоя Иноуэ 14 сентябрь куни Япония пойтахти Токио шаҳрида рингга чиқишади.

Ярим йиллик интизорлик ва музокаралар якунланди

Айтиш керакки, мазкур тўқнашув узоқ вақтдан бери бокс жамоатчилиги орасида муҳокама қилиб келинди. Муроджон Аҳмадалиев кейинги жангларидан сўнг бир неча марта жамоатчилик олдида Наоя Иноуэни очиқ жангга чақирганди. Бироқ Иноуэнинг жавоби доимо номаълум бўлиб, бокс дунёсида турли миш-мишлар ва тахминлар юзага келган эди.

Бошқа томондан, WBA ташкилоти Иноуэга аниқ талаб қўйиб, агар у жангни қабул қилмаса, чемпионлик камаридан маҳрум этилишини маълум қилди. Ниҳоят, узоқ музокаралардан сўнг Аҳмадалиевнинг промоутери Эдди Хирн ва менежери Вадим Корнилов япониялик чемпионинг жамоаси билан келишувга эришди ва келишув шартномаси имзоланди.

Икки чемпион — битта мақсад

Наоя Иноуэ бу йилнинг 4 май куни Лас-Вегасда Рамон Карденасни мағлуб этган бўлса, Муроджон Аҳмадалиев эса 31 май куни Мексиканинг Гвадалахара шаҳрида Луис Кастилё устидан ишончли ғалабага эришди. Иккала боксчи ҳам бугунги кунда дунё боксининг энг сара номзодлари қаторида. Улар тўлиқ тайёрликда ва юқори руҳда рингга чиқишади.

Жаҳон бокс жамоатчилиги катта интригада

Бу жанг нафақат икки чемпионнинг, балки икки мактабнинг — ўзбек ва япон боксининг ҳам баҳси бўлади. Кучли муштлар, юқори техник маҳорат ва жангдаги интрига барча мухлисларни ринг атрофига тўплайди.

Бошқа томондан, бу тўқнашувдан кейин чемпионлик камари эгаси ўз йўналишидаги мутлақ фаворит сифатида тан олинади. Бу ҳақиқий тарихий баҳс бўлади!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Аҳмадалиев ва Иноуэ тўқнашуви — сентябрда бокс оламидаги катта синов