
«Манчестер Сити» клуби мухлисларидан иборат гуруҳ мавсум абонементларидан фойдаланиш қоидаларидаги ўзгаришлар туфайли клубни судга берди, деб euro-football.ru хабар берди.
The Guardian ёзишича, профсоюз аъзоларидан иборат Trade Union Blues мухлислар гуруҳи «Leigh Day» ҳуқуқий компаниясига мурожаат қилган. Улар клубнинг абонемент эгаларига қўяётган янги талабларини қайта кўриб чиқишни сўраган.
Янги қоидага кўра, абонементни узайтириш ҳуқуқини сақлаб қолиш учун мухлислар мавсум давомида камида 16 та АПЛ уй ўйинига ташриф буюришлари керак. Ушбу 16 учрашувдан фақат 6 тасигагина чиптани бошқа шахсга бериш ёки қайтаришга рухсат берилган.
Гуруҳ вакилларининг таъкидлашича, бу қоида ҳар бир шахснинг шахсий шароитларини инобатга олмайди ва истеъмолчи ҳуқуқларини бузиши мумкин. Улар «Сити»нинг бундай ёндашувини мухлисларга нисбатан адолатсиз деб ҳисоблашмоқда. Клуб маълумотига кўра, абонемент эгалари умумий сонининг ўртача 8 фоизи (37 мингдан) уй учрашувларига бормайди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар