date
views 301

«Манчестер Сити»нинг йил футболчиси — Гвардиол тан олинди

«Манчестер Сити»нинг йил футболчиси — Гвардиол тан олинди
«Манчестер Сити» жамоаси 2024/2025 йилги мавсум якунларига кўра ўзининг энг яхши футболчисини эълон қилди. Англия гранд клуби сўнгги мавсумдаги собит ва ишончли ўйини билан танилган хорватиялик ҳимоячи Йошко Гвардиолни мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топди.

23 ёшли марказий ҳимоячи жорий мавсум жамоаси сафида 53 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та муҳим гол муаллифига айланди. Шу билан бирга, 2 та аниқ голли пасни амалга оширгани билан ҳам мураббийлар ва ишқибозлар эътиборини қозонди. Халқаро Transfermarkt портали Гвардиолнинг трансфер баҳосини 75 миллион евро этиб белгилаган — бу унинг юқори даражадаги салоҳиятини яна бир бор тасдиқлайди.

Йошко фақатгина ҳимояда эмас, балки ҳужумларда ҳам фаол иштирок этгани, айниқса, муҳим ўйинлардаги таъсирчан ҳаракатлари билан мухлислар қалбидан жой олди.

Айтиш жоиз, жамоа сафида ўзбекистонлик ёш истеъдод Абдуқодир Ҳусанов ҳам тобора кўпроқ имкониятлар олмоқда. Қишки трансферлар давомида «шаҳарликлар» сафини тўлдирган Ҳусанов мавсумнинг иккинчи ярмида бир неча ўйинларда майдонга тушиб, ўзини яхши томонлама кўрсата олди. Шунингдек, у февраль ойининг энг яхши футболчиси сифатида ҳам эътироф этилган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Манчестер Сити»нинг йил футболчиси — Гвардиол тан олинди