
«Манчестер Юнайтед» бразилиялик ҳужумчи Матеус Куня билан шартнома имзолаганини эълон қилди, деб euro-football.ru хабар берди.
Куня англиялик клуб билан беш йиллик шартнома тузди, унда яна бир мавсумга узайтириш имкони ҳам бор.
ОАВ маълумотларига кўра, трансфер суммаcи тахминан 74 миллион еврони ташкил қилган. Тўлов бир неча босқичда амалга оширилиб, тўрт-беш йил давомида қопланади.
Матеус Куня аввал «Вулверхэмптон» жамоаси билан 2029 йилгача шартномага эга эди. 2024/25 йилги мавсумда 26 ёшли футболчи жами 36 учрашувда иштирок этди, 17 гол ва 6 голли пас билан фаолият олиб борди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар