
Бугун Мадридда "Реал" жамоасининг янги аъзоси сифатида Трент Александр-Арнольднинг расмий таништирув маросими бўлиб ўтди. Бу муносабат билан клуб президенти Флорентино Перес оммага мурожаат қилиб, бу трансфер орқали жамоага қўшилган футболчининг қадри ва аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди.
Перес ўз сўзида Трент Александр-Арнольдни нафақат “Ливерпуль”нинг рамзий фигураси, балки замонавий футболнинг энг иқтидорли ва кўп ютуққа эришган ҳимоячиларидан бири сифатида таърифлади:
— Бугун бизнинг клубга барча нарсани ютган, дунёнинг энг юқори даражадаги қанот ҳимоячиларидан бири келиб қўшилди. У "Ливерпуль" афсонаси бўлишига қарамай, ўз келажагини "Реал Мадрид" билан боғлашни танлади.
Перес, шунингдек, Трентнинг бу қарор орқасидаги масъулият ва садоқатни алоҳида эътироф этди:
— У "Ливерпуль"да қолиш имкониятига эга эди. Ёки бошқа етакчи клублардан бирига ўтиш ҳам мумкин эди. Аммо у "Реал"ни танлади. У Мадридда ўйнашни истади. Бу қарор биз учун ифтихордир ва биз Трентга бу ишонч учун миннатдормиз.
Флорентино Перес бу трансфер клуб тарихидаги яна бир муҳим босқич эканини таъкидлади:
— Арнольд бизнинг сафимизга қўшилиб, "Реал" футболкасини кийиш шарафига эга бўлди. Энди унинг навбати — ўзининг янги тарихини ёзиш. Биз у бунга тайёр ва лаёқатли эканига ишонамиз.
Таништирув маросимида қатнашган мухлислар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари Трентни катта қизиқиш билан қарши олишди. Футболчининг ўзи ҳам янги даврни юқори кайфиятда бошлаётганини билдириб ўтди.
Маълумот учун, Трент Александр-Арнольд "Ливерпуль" таркибида бир неча бор Чемпионлар лигаси ва АПЛда зафар қучган, жаҳон футболидаги энг истеъдодли ёшлардан бири сифатида тан олинган. Энди эса у "Реал" сафида янги чўққиларни забт этишга киришмоқда.
“Реал Мадрид” ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда, навбатдаги юлдузни клубга жалб қилди. Футбол олами эса Трент Арнольднинг мадридликлар сафидаги илк қадамларини катта қизиқиш билан кузатади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар