
Англиянинг “Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола жорий мавсумда жамоа эришган натижалар ҳақида тўхталиб, матбуотга ошкора муносабат билдирди. Унинг таъкидлашича, агар у бундай натижаларни Испанияда қайд этганида, кўпдан бери ишсиз қолган бўларди.
“Биз бироз сабрлироқ бўлишимиз керак. Карло Анчелоттини олинг — у яқинда Чемпионлар Лигаси ва Ла Лигани ютди, энди эса Бразилия терма жамоасини бошқаради. Бу юқори даражадаги мураббийнинг йўли қандай бўлиши мумкинлигини кўрсатади”, — деди Пеп Гвардиола ўз фикрларида.
Таниқли мутахассиснинг таъкидлашича, октябрь, ноябрь ва декабрь ойларида “Манчестер Сити” кутилган натижаларни кўрсата олмаган. Аммо Англия футболидаги муҳит Испаниядаги муҳитдан тубдан фарқ қилади.
“Агар шу натижаларни ‘Барселона’ ёки ‘Реал’да қайд этганимда, мени кўпдан бери бўшатган бўлишарди. Бу ерда эса — Англияда — бундай гап ҳам чиқмади. Бу ерда ишонч ва сабр бор,” — дея қўшимча қилди у.
Гвардиола шунингдек, ўзининг ички қийинчиликлари ҳақида ҳам очиқ гапирди. У жамоани қайта йўлга қўйиш, натижаларни яхшилаш учун кўп фикр юритганини тан олди.
“Мен ўзимни ишонтирадим: ‘Ҳаммаси жойида, сен яхши ишлаяпсан’. Аммо аслида бу йил вазиятни тузатишни уддалай олмадим. Бир неча бор ўйладим — қандай ўзгаришлар қилиш керак, қандай ёндашув самарали бўлади. Афсуски, бу сафар натижалар ўзгармади”, — деди Пеп.
Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” ушбу мавсумда Чемпионлар Лигаси ва Англия Премьер-Лигасида аввалги йиллардагидек устунлик қила олмади. Шунга қарамай, жамоа раҳбарияти Гвардиолага ишонч билдиришда давом этмоқда.
Унинг тажрибаси ва клубга олиб кирган ғоялари сабаб, бу ишонч ҳозирча тўлиқ сақланиб қолмоқда. Мухлислар эса кейинги мавсумда “шаҳарликлар” яна ўз нуфузини тиклаб, майдондаги ажойиб ўйинлари билан ғалабаларга қайтишини кутишмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар