date
views 4 141

Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати олдидан ФИФАни ташвишга солаётган 3 муаммо

Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати олдидан ФИФАни ташвишга солаётган 3 муаммо
Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига старт беришга саноқли кунлар қолмоқда. Бироқ бу йирик мусобақа ҳали бошланмасиданоқ бир қатор муаммолар ва норозиликлар марказига айланиб улгурди. Ташкилотчиларнинг режаларидаги узвийликка путур етаётганини кўриш мумкин.

Телехуқуқлар масаласи – ФИФА интилаётган катта маблағ

ФИФА томонидан турнир телетрансляциялари бўйича музокаралар анча мураккаб кечди. Ташкилот бир қатор йирик телекомпаниялардан келаётган таклифларни қабул қилмади, чунки улардан кўпроқ маблағ талаб қилмоқда. Бир муддат турнирнинг ўтказилиши ҳам шубҳа остига қўйилди. Аммо охир-оқибатда DAZN платформаси билан шартнома тузилиб, масала ҳал этилди.

“Леон”нинг четлатилиши ва иштирокчи жамоалар бўйича нотўғри режалаш

Ташкилотчилар учун навбатдаги зарба – Мексиканинг “Леон” жамоаси билан боғлиқ бўлди. “Леон” ва “Пачука” клубларининг эгалари бир шахс бўлгани учун регламентга кўра бу жамоа турнирда иштирок эта олмайдиган бўлди. Уни алмаштирувчи жамоа эса сўнгги пайтдагина маълум қилинди, бу эса тайёргарлик масалаларида қийинчилик туғдирди. Шу билан бирга, бир қатор клублар иштирокчи сонини 32тадан 48тага оширишни талаб қилмоқда.

Чипта муаммоси – афишалар ўзини оқламади

Мусобақа олдидан энг катта муаммолардан бири – чипталарга бўлган талаб пастлиги бўлмоқда. ФИФА чипталар нархини сезиларли даражада камайтирганига қарамай, мухлислар орасида турнирга қизиқиш паст. Афишалар ва реклама кампаниялари ҳам кутилган самарани бермади. Энг қизиғи, ФИФА чипталарни фақат телевидение орқали кўринадиган секторларга сотишни бошлади. Бу, уларнинг фикрича, телеэфирда юқори қизиқиш таъсуротини яратиши мумкин.

Хулоса
Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати расман старт олмасидан аввалоқ катта босим ва муаммолар ўйинига айланиб улгурди. ФИФАнинг энг нуфузли турнирларидан бири деб баҳоланиши керак бўлган ушбу мусобақа аввалги йиллардаги Жаҳон чемпионатидаги каби қизиқишни йўқотгани кўриниб турибди. Бу эса ташкилотчилар учун жиддий хулосалар чиқаришга сабаб бўлиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати олдидан ФИФАни ташвишга солаётган 3 муаммо