
Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клубида яна бир муҳим ўзгариш рўй берди. Клуб матбуот хизмати тарқатган расмий баёнотга кўра, Ислом Иномов жамоа бошқарувидаги спорт директори лавозимидан кетгани маълум қилинди.
Ислом Иномов “Бунёдкор”да 2023 йил мавсумининг иккинчи ярмида спорт директори сифатида иш бошлаган эди. Бу вақт мобайнида у жамоанинг спорт ривожига ўз ҳиссасини қўшиб, янги лойиҳалар ва трансфер сиёсатида фаол иштирок этгани қайд этилмоқда.
Клуб ва Ислом Нурмуҳаммадович ўзаро келишув асосида амалдаги шартномани бекор қилишга қарор қилишди. “Бунёдкор” раҳбарияти ўзининг расмий баёнотида Ислом Иномовга жамоадаги фаолияти учун чуқур миннатдорлик билдириб, келгусидаги меҳнат йўлида муваффақият ва омад тилади.
Ислом Иномов “Бунёдкор” клубининг замонавий бошқарув тизимини шакллантиришда, ёш футболчиларни кашф этиш ва ривожлантиришда катта меҳнат қилган мутахассис сифатида ёдда қолади. Клуб ишқибозлари эса бу янгиликни кутилмаган ҳолда қабул қилишди. Янги спорт директорининг ким бўлиши ҳозирча маълум эмас.
Бундай ўзгаришлар “Бунёдкор” олдига қўйилган янги мақсадлар ва катта режалар билан боғлиқ эканлиги шубҳасиз. Клуб раҳбарияти тез орада янги спорт директорини тайинлаш орқали жамоанинг ривожини янада юқори босқичга кўтаришга интилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар