Собиқ ҳакам: «Моуриньони 2 та эмас, 6 та ўйинга дисквалификация қилиш фойда беради» » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
29-11-2016 | 06:49 ZAMIN.UZ / Спорт / 29 Ноябр 2016
335

Собиқ ҳакам: «Моуриньони 2 та эмас, 6 та ўйинга дисквалификация қилиш фойда беради»

Собиқ ҳакам: «Моуриньони 2 та эмас, 6 та ўйинга дисквалификация қилиш фойда беради»

Англиялик собиқ футбол ҳаками Грэм Полл «Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньонинг АПЛ 13-турида «Вест Ҳэм»га қарши ўйиндаги ҳаракатларига муносабатини билдириб ўтди.

«Мосс Моуриньони навбатдаги қилиғи учун трибунага ҳайдаб, мутлақо тўғри иш қилди. Барча кўриб турганди, Моуринтьо жаҳлини тиймасдан сувли идишни қандай важоҳат билан тепганини.

Мосс симульция қилган Погбани жазолаб ҳам тўғри қарор чиқарганди, бу эса Моуриньога ёқмади. Ҳакамларга ҳурматсизлик кўрсатилишини жазолаш керак.

«МЮ» мухлислари уларнинг мураббийига кескин чоралар кўрилишидан норози бўлишлари мумкин. Аммо унинг ўзи ҳамиш ошириб юборади ва унинг қилиқларига чидаб бўлмай қолади.

Арбитрлар доимий равишда Моуриньо томонидан ҳурматсиз қилиб келинади, Мосснинг ўзи бу муаммо билан бир неча бор тўқнашган.

Ҳакам ўз ишини қилди, энди FA ўз ишини қилиши керак. Балки 6та ўйинга дисквалификация қилиш ёрдам берар», – дея ёзган Полл ўз колонкасида.

Бундан аввалроқ Англия футбол ассоциацияси Моуриньони 2 ўйинга дисквалификация қилиши мумкинлиги айтилганди.

Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуриньо АПЛ 13-тури доирасида 27 ноябрь куни «Вест Ҳэм»га қарши ўйин вақтида техник зонада сув идишини тепиб юборгани учун бош ҳакам Жонатан Мосс португалиялик мутахассисни захира ўриндиғидан четлатилди.

Учрашувнинг 27-дақиқасида бош ҳакам Поль Погбанинг симуляцияси учун унга сариқ карточка кўрсатди. Бундан ғазабланган Моуриньо сув идишини тепиб юборди ва захира ҳакамига ўз норозилигини билдирди.
Собиқ ҳакам: «Моуриньони 2 та эмас, 6 та ўйинга дисквалификация қилиш фойда беради»

Натижада Жонатан Мосс португалиялик мураббийни захира ўриндиғидан четлатди. Моуриньо ўйинни трибунадан томоша қилишига тўғри келди.

Жозе Моуриньо «Бёрнли»га қарши Англия чемпионати 10-тур ўйинида ҳам ўзини номуносиб тутгани учун техник зонадан четлатилганди.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.