date
views 252

"Реал" янги юлдузини танлади: Франко Мастантуоно – Мадриднинг янги умиди

"Реал" янги юлдузини танлади: Франко Мастантуоно – Мадриднинг янги умиди
Испаниянинг машҳур ва шарафли клуби “Реал Мадрид” ёш ва иқтидорли футболчи Франко Мастантуоно билан расман шартнома имзолади. Аргентина футболида тарбияланган, жаҳон майдонларида ўз сўзини айта оладиган бу иқтидор соҳиби энди 2031 йилнинг 30 июнига қадар мадридликлар шарафини ҳимоя қилади.

Мастантуононинг “қаймоқранглилар” сафига қўшилиши кўплаб футбол мухлислари ва экспертларнинг катта эътиборини тортди. 17 ёшидаёқ улкан марраларни забт этаётган футболчи 2019–2024 йиллар оралиғида “Ривер Плейт”нинг ўсмирлар ва асосий жамоаларида фаол ҳаракат қилди. 2024–2025 йилги мавсумда у жамоанинг асосий таркибида доимий ўйин амалиётига эга бўлди ва февраль ойида “Ривер Плейт” билан Аргентина Суперкубоги соҳиби бўлиш шарафига эришди.

Янги тарихга қадам қўйган Франко Мастантуоно Аргентина терма жамоасининг ҳам умидли вакилларидан бири саналади. У 17 ёшида расмий ўйинда майдонга тушиб, терма жамоа тарихидаги энг ёш футболчи сифатида рекорд қўйган. Бу натижа унинг потенциали ва иродаси қанчалик юқори эканини яққол кўрсатади.

“Реал Мадрид” сўнгги йилларда ёш футболчиларни топиб, уларга ишонч билдириш сиёсатига алоҳида эътибор қаратаётган клублардан бири. Франко Мастантуоно каби иқтидор эгаларининг Европа саҳнасини забт этиш учун бундай йирик клубни танлаши табиий ҳол. Унинг техник маҳорати, интеллектуал ўйини ва майдондаги ҳаракатчанлиги "Реал" мухлислари орасида ҳам катта қизиқиш уйғотди.

Футбол жамоатчилиги ушбу ёш юлдузнинг “Сантьяго Бернабеу”даги илк қадамларини интиқлик билан кутмоқда. Франко Мастантуоно келгусида ҳам “Реал Мадрид” тарихида ўз номини зарҳал ҳарфларда ёза оладиган футболчига айланиши мумкин. Ундан катта умидлар бор ва бу трансфер мадридликлар сафида янги юришлар, катта ғалабалар сари йўл очишга хизмат қилади.

Янги давр бошланмоқда: Франко Мастантуоно билан “Реал” янада ёшармоқда ва янги орзуларга интилаётгани барчани ҳаяжонга солмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Реал" янги юлдузини танлади: Франко Мастантуоно – Мадриднинг янги умиди