
Европа футболида яна бир сенсацион хабар! Англиянинг машҳур клуби “Манчестер Сити” жамоаси ўзининг ярим ҳимоячиси Жек Грилиш билан хайрлашишга тайёргарлик кўраётганини маълум қилди. “Шаҳарликлар” 29 ёшли британиялик футболчини сотиш орқали тахминан 50 миллион фунт стерлинг маблағ ишлаб олиш ниятида.
Маълумотларга кўра, ҳозирча Грилиш учун бирорта клубдан расмий таклиф тушмаган, бироқ унга ижара асосида бошқа жамоага ўтиш имконияти ҳам кўриб чиқилмоқда. Илгарироқ унга “Наполи”, “Эвертон” ва Германиянинг “Байер” клублари томонидан қизиқиш бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Аммо ҳозирда бу вариантлар фақатгина миш-мишлар сатҳида қолмоқда.
Қизиқарли жиҳати, “Манчестер Сити” Грилишни 15 июнда АҚШда старт оладиган клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига қайдномага киритмади. Бу эса, футболчининг жамоа сафини тарк этиши яқинлигидан дарак беради.
Жек Грилиш ўтган мавсумда “шаҳарликлар” сафида 32 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 5 та голли пас муаллифи бўлди. Унинг клуб билан амалга оширган шартномаси 2027 йил ёзигача давом этади, аммо бу келишув кутилмаган равишда муддатидан аввал бекор қилиниши мумкин.
Грилишнинг тақдири кўплаб мухлислар ва экспертлар диққат марказида. Унинг юқори маҳорат ва ижодкорлик қобилияти Европанинг кўплаб клубларини ўзига жалб қилиб келган. Аммо “Манчестер Сити”даги сўнгги мавсумда у асосий таркибда доимий ўйнамагани, унинг жамоадаги мавқеини пасайтиргани эҳтимолдан ҳоли эмас.
Футболчи учун янги чорлов ва янги муҳит керак бўлиб қолган кўринади. Агар Жек Грилиш янги жамоага ўтса, унинг профессионал фаолиятида янги саҳифа очилади ва бу ўз навбатида унинг янги иқтидорини намоён этади.
Zamin.uz мухлислари учун энг сўнгги ва қизиқарли футбол янгиликларини тақдим этишда давом этади! «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар