Бортида Бразилия футбол жамоаси бўлган самолёт авиаҳалокатга учради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Бортида Бразилия футбол жамоаси бўлган самолёт авиаҳалокатга учради

Спорт 29-11-2016, 13:38 681
Бортида Бразилия футбол жамоаси бўлган самолёт авиаҳалокатга учради

Колумбияда 72 нафар йўловчини олиб кетаётган самолёт авиаҳалокатга учради.

Washington Post нашри берган хабарга кўра, самолёт Боливиядан учган ва Медельин аэропортига келиш йўлида қулаган.

Маълумотларга кўра, самолёт бортида Бразилиянинг «Шапекоэнсе» футбол жамоаси футболчилари ҳам бўлган. Улар Медельинга Копа Судамерикана мусобақасида «Атлетико Насьональ»га қарши 1 декабрда ўтказилиши лозим бўлган учрашувга учиб кетаётган бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт бортида 27 футболчи ва бир қанча журналистлар бўлган.


Zamin.uz нинг Facebook’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.