
Европа футболидаги ёзги трансфер мавсуми қизғин паллага кирди. Бу мавсумда эътибор марказида бўлган трансферлардан бири – “Барселона” клубининг “Ливерпуль” вингери Луис Диасга бўлган қизиқиши ҳисобланади. Каталония клуби унга чап қанот ҳужумидаги асосий куч сифатида қарайди, аммо молиявий жиҳатдан жуда эҳтиёткорлик билан ёндашмоқда.
“Diario Sport” нашри тарқатган хабарга кўра, “Барса” колумбиялик футболчини таркибига қўшишни хоҳламоқда, аммо унинг трансфери учун 60 миллион евродан кўп тўлаш нияти йўқ. Каталонияликлар футболчининг ёши — 28 ёшни ҳисобга олган ҳолда, бу суммани адолатли ва бозор қийматига мос деб ҳисобламоқда. Бошқа томондан эса, “Ливерпуль” раҳбарияти 80 миллион еврогача талаб қилаётгани маълум қилинган.
Луис Диас бугунги кунда “Ливерпул” таркибида йиллик 3,5 миллион евро маош олмоқда. Агар икки клуб ўзаро келишувга эришса, “Барселона” футболчига янада қулай шартларни ва юқори маош таклиф қилишга тайёр.
Маълумотларга кўра, “кўк-анорлилар” Диасни жамоанинг ҳужумдаги динамикасини яхшилайдиган тажрибали вингер сифатида кўришмоқда. Унинг техникаси, дриблингдаги маҳорати ва тўп билан мувозанатни ушлаб туриши Фликнинг тактик режаларига мос келади.
Бироқ молиявий чекловлар ва “Ла Лига” томонидан белгиланган тўлов баланслари “Барса”ни эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишга мажбур қилмоқда. Шу боис, агар “Ливерпуль” талаб қилган 80 миллионлик суммадан қайтмаса, бу трансфер узоққа чўзилиши ёки умуман амалга ошмаслиги ҳам мумкин.
Шу билан бирга, “Барселона” клуби трансфер музокаралари давомида бошқа вариантларни ҳам кўриб чиқиши мумкин. Аммо ҳозирча Луис Диас биринчи рақамли мақсад сифатида қолмоқда.
Каталония клуби мухлислари эса ушбу жараённи ҳаяжон билан кузатишмоқда — Диас келса, “Барса” қанот ҳужуми янада кучаяди ва янги мавсумда рақобатбардошликни оширади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар