
Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати доирасидаги навбатдаги беллашувда Англиянинг машҳур "Челси" жамоаси АҚШ вакили "Лос-Анжелес" устидан ишончли ғалабага эришди. Учрашув Лондон клуби фойдасига 2:0 ҳисобида якунланди.
Беллашувнинг биринчи бўлимида "Челси" ҳужумларини фаоллаштирди ва 34-дақиқада Нетунинг аниқ зарбаси орқали ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Иккинчи бўлимда ҳам устунликни қўлдан бой бермаган "аристократлар" 79-дақиқада Энцо Фернандес томонидан киритилган гол билан устунликни мустаҳкамлади.
"Челси" - "Лос-Анжелес" 2:0
Голлар: Нету (34), Энцо Фернандес (79)
"Челси" асосий таркиби:
Санчес, Кукурелья, Колуилл, Адарабиойо, Рис Джеймс, Кайседо, Лавия, Мадуэке, Палмер, Нету, Джексон.
Захирада: Жорж, Гиу, Нкунку, Сантос, Эссугу, Ансельмино ва бошқалар.
"Лос-Анжелес" таркиби:
Льорис, Холлингсхед, Сегура, Лонг, Паленсия, Дельгадо, Жезус, Тилльманн, Буанга, Эбобисс, Ордас.
Захирада: Очоа, Марлон, Сальданья, Жиру, Вибово ва бошқалар.
Ўйин давомида "Челси" жамоаси майдонда кўпроқ тўпни назорат қилди, ҳужумда фаол ҳаракат қилди ва ҳимояда ҳам ишончли ўйин намойиш этди. "Лос-Анжелес" эса айрим эпизодларда қарши ҳужумлар уюштиришга уринди, бироқ ҳисобни ўзгартира олмади.
Мазкур ғалаба билан "Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида кучли даъвогарлардан бири эканини яна бир бор исботлади. Энди Лондон жамоаси кейинги босқичда янада кучли рақибларга қарши майдонга тушади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар