
Бразилия футболида ўз исмини тарихга ёздирган юлдузлардан бири — Неймар Жуниор — яна трансфер бозорининг марказида. Унинг отаси ва бир вақтнинг ўзида агентлик вазифасини ҳам бажарадиган Неймар да Силва сўнгги янгиликлар билан бўлишди.
Маълум бўлишича, Неймар Европага қайтиш ва спорт формасини яна юқори даражага чиқариш ниятида эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо футболчининг атрофидаги вазият кутилмаган йўналишни олмоқда.
– Ўғлим катта эҳтимол билан “Сантос”да қолади, — дейди Неймар да Силва. – Бу масала бўйича ҳозир иш олиб боряпман. Шу билан бирга, бошқа клублардан келиб тушаётган таклифларни ҳам инобатдан чиқармаслигимни истардим. Ҳозир бозорда унга талаб жуда катта ва буни яхши биламан.
Яқин орада Неймар да Силва ва унинг ўғли Майамига йўл олишади. У ерда турли клублар билан учрашувлар бўлиб ўтади ва улар таклифларни диққат билан ўрганишади. Энг қизиғи, бу даъвогарлар орасида Европа грандларидан ҳам иккита клуб бор. Улардан бири ҳатто Чемпионлар Лигаси иштирокчиси бўлиб, Неймарнинг юқори савиядаги мавсумига ишонмоқда.
– Биз учун Бразилия бозори ҳам жуда қизиқ. Неймар “Сантос”да яхши мавсум ўтказмоқда, аммо барибир бошқа чемпионатлардан қизиқиш юқори, – деди агент.
Айтиш жоизки, 33 ёшли Неймар жорий мавсумда “Сантос” сафида 14 та ўйинда майдонга тушди ва бу учрашувларда 3 та гол ва яна шунча ассист билан жамоасига фойда келтирди. Шу билан бирга, унинг келажакдаги қарорини нафақат мухлислар, балки катта клублар ҳам қизиқиш билан кутмоқда.
Келаси ҳафталарда Неймарнинг трансфер жиҳатидан қайси йўлни танлаши аниқ бўлади. Ҳар ҳолда, унга Европа ва Жанубий Америкадан бирдек жиддий талаб борлиги, унинг футболдаги салоҳиятига ишонч ҳали ҳам юқори эканлигидан далолат беради. Мухлислар эса Неймар қандай қарор қабул қилади, унинг янги клуби қаер бўлади, деган саволларга жавоб излашда давом этмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар