
ОАВда ва ижтимоий тармоқларда сўнгги кунларда кенг муҳокамага сабаб бўлаётган мавзулардан бири — Эронда фаолият юритувчи ўзбекистонлик футболчиларнинг ҳозирги жойлашуви ҳақида бўлмоқда. Хусусан, терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилаётган ва Эрон чемпионатида тўп сурадиган 3 нафар футболчи — Жалолиддин Машарипов ("Истиқлол"), Остон Ўрунов ("Персеполис") ва Ўткир Юсупов ("Фулад") айни пайтда қаерда экани кўпчиликни қизиқтирмоқда.
Шу борада спорт журналисти Нарзулла Саудуллаев ўзининг телеграм-канали орқали муҳим маълумот билан бўлишди.
"Эрон клубларида ўйнаётган ўзбекистонлик футболчиларнинг ҳеч бири айни пайтда Эронда эмас. Чунки Эрон чемпионатида мавсумлар оралиғи ва клубларда расмий таътил пайти", — деб ёзади журналист.
Дарҳақиқат, ЖЧ-2026 саралаш босқичида миллий жамоамиз билан бирга бўлган бу футболчилар терма сафида муҳим ўйинларда қатнашиб, Ўзбекистоннинг кейинги босқичга чиқишига ўз ҳиссаларини қўшишди.
Мутахассислар фикрича, уларнинг Эрондан ташқарида экани ҳозирча хавотирли ҳолат эмас, чунки бу мавсумий танаффус билан боғлиқ. Бу вақт мобайнида футболчиларимиз қайта тикланиш, оиласи бағрида дам олиш ҳамда кейинги мавсумга тайёргарликни бошлаш имконига эга бўлишмоқда.
Шу билан бирга, уларнинг Эрон чемпионатига қайтиши ва келаси мавсумда қандай фаолият олиб бориши мухлислар томонидан катта қизиқиш билан кузатиб борилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар