date

Осимхенга 150 миллионлик таклиф: “Ал Ҳилол” орзуси тўхтамаяпти

Осимхенга 150 миллионлик таклиф: “Ал Ҳилол” орзуси тўхтамаяпти
Саудия Арабистонининг етакчи клубларидан бири — “Ал Ҳилол” яна Виктор Осимхен учун курашни жонлантирди. Саудияликлар жаҳон футболида тобора кўпроқ нуфуз қозонаётган ҳужумчини ўз сафига қўшиш учун навбатдаги рекордий таклифини йўллади.

Журналистик манбаларга кўра, “Ал Ҳилол” Осимхенга йилига 50 миллион еврога тенг бўлган, уч йиллик шахсий шартнома таклиф қилган. Бундан ташқари, “Наполи” клубига унинг трансфери учун 75 миллион евро тўлашга тайёр эканликларини билдиришган. Умумий ҳисобда бу келишувнинг қиймати 150 миллион еврога яқинлашади.

Нигериялик юлдуз ҳозирча бу таклифга расмий жавоб қайтармаган. Аввалроқ, у “Ал Ҳилол”нинг уч маротаба билдирган таклифини рад этган эди. Аммо янги таклифнинг миқёси ва молиявий жиҳатлари унинг фикрини ўзгартириши мумкинлиги ҳақида тахминлар бор.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Виктор Осимхен Туркиянинг “Галатасарой” клуби сафида ижара асосида ўйнади ва ўзини ёрқин тарафдан кўрсата олди. У жами 41 учрашувда қатнашиб, 37 та гол урди ва 8 та ассист амалга оширди — бу унинг Европадаги энг кўзга кўринган ҳужумчилардан бирига айланишига сабаб бўлди.

Ҳозирда кўплаб клублар уни ўз сафида кўришни истаяпти, аммо “Ал Ҳилол” таклифи молиявий жиҳатдан бошқалардан анча юқори туриши билан фарқ қиляпти. Саудия Арабистони лигаси сўнгги йилларда кўплаб юлдузларни жалб қилган ва Осимхен ҳам бу тўлқинга қўшилиши мумкин.

Мухлислар эса ҳозирча унинг қандай қарор қабул қилишини кутмоқда. Афтидан, Осимхен учун бу нафақат молиявий, балки фаолиятидаги муҳим бурилиш нуқтаси бўлиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Осимхенга 150 миллионлик таклиф: “Ал Ҳилол” орзуси тўхтамаяпти