date

Элдор Шомуродовнинг трансфер баҳоси яна ошди

Элдор Шомуродовнинг трансфер баҳоси яна ошди
Италия А Сериясидаги энг нуфузли маълумотлар манбаси бўлган Transfermarkt портали навбатдаги трансфер нархларини янгилади. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг трансфер қиймати 1 миллион еврога ўсиб, 5 миллион еврони ташкил қилмоқда.

Портал мутахассисларининг таъкидлашича, ушбу ўсишга асосий сабаблардан бири — Элдорнинг сўнгги мавсумда мураббийлар ишончини оқлаши ва жамоадаги ўрнини янада мустаҳкамлаши бўлган. Шунингдек, А Серияда 29–32 ёшли футболчилар орасида ундан қимматроқ баҳоланган ягона футболчи — Ромелу Лукаку эканлиги ҳам алоҳида қайд этилган.

Айни вақтда Шомуродов “Рома” жамоасида трансфер баҳоси бўйича 19-ўринни эгаллаб турибди. У ўзбекистонлик футболчилар ичида эса 3-поғонада қайд этилган. Биринчи ўринда — 35 миллион евро билан Абдуқодир Ҳусанов, иккинчида эса 8 миллион евро баҳоси билан Аббосбек Файзуллаев жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов якунланган мавсум давомида “Рома”нинг турли мусобақалардаги 37 учрашувида қатнашди. Ушбу ўйинларда 7 та гол уриб, 5 та голли узатма билан ҳам жамоага фойда келтирди. Ҳужумчининг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг июнь ойигача амал қилади.

Шомуродовнинг трансфер баҳосидаги бу ўсиш нафақат унинг шахсий меҳнати, балки ўзбекистонлик футболчиларнинг Европадаги обрўси ошиб бораётганидан дарак бермоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Элдор Шомуродовнинг трансфер баҳоси яна ошди