
Футбол мухлислари катта қизиқиш билан кутган клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 14 июнь куни АҚШда старт олди. Ушбу нуфузли мусобақада ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси ҳам иштирок этаётгани юртимиз футболи учун муҳим воқеа бўлди.
Мазкур турнирнинг иккинчи туридан ўрин олган "Интер Майами" – "Порту" баҳсида ўзбекистонлик ФИФА ҳаками Ильгиз Танташев захира ҳаками сифатида тайинланди. Бу ҳақда ФИФА расмий портали орқали маълум қилинди.
Учрашувни Чилилик ҳакамлар триоси — Кристиан Гарай, Мигел Роча ва Хосе Ретамаль бошқаради. Уларга захира ҳаками сифатида Ильгиз Танташев ёрдам беради.
Мессининг жамоаси ҳисобланган “Интер Майами”нинг ҳар бир ўйини катта қизиқиш билан кузатилаётганини инобатга олсак, бундай учрашувда ҳакамлик қилиш Танташев учун ҳам шараф, ҳам масъулиятли вазифа ҳисобланади.
Аввалроқ, Танташев ва унинг ёрдамчилари турли халқаро мусобақаларда ўзларини яхши томондан намоён этган, адолатли ва профессионал ҳакам сифатида эътироф этилган эди. Унинг бу галги тайинлови ҳам юртимиз футбол ҳакамчилигига бўлган ишончдан далолатдир.
Эслатиб ўтамиз, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати жорий йилнинг 13 июлига қадар давом этади ва унда дунёнинг энг кучли жамоалари ўзаро куч синашмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар