
Қўшни давлатлар ўртасидаги дўстона алоқалар нафақат сиёсий, балки спорт соҳасида ҳам ўз ифодасини топмоқда. Жорий йилнинг 17 июн куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистон пойтахти Остонани борди. У ерда “Марказий Осиё – Хитой” иккинчи саммити бўлиб ўтди.
Саммит давомида Қозоғистон раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатига йўлланма олганини алоҳида таъкидлади ва буни улкан муваффақият сифатида эътироф этди.
– Ҳурматли Шавкат Миромонович Мирзиёевга сўз беришдан олдин, уни Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати финалига йўл олиш билан чин дилдан табриклайман. Бу – бутун минтақа учун ифтихорли воқелик, – деди Тоқаев.
Бу самимий сўзлардан сўнг саммит қатнашчилари Президент Мирзиёевни қатъий қарсаклар билан олқишлашди. Бу фақат бир футбол ютуғи эмас, балки Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсидаги нуфузи ошиб бораётганини ҳам кўрсатади.
Маълумки, бир неча кун аввал Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2026нинг учинчи саралаш босқичида муҳим ғалабага эришиб, ўз тарихида илк марта мундиал финалига чиқишга муваффақ бўлган эди. Бу натижа мамлакат спорт тарихида янги саҳифа очди.
Президент Мирзиёевнинг Остонага ташрифи давомида стратегик ҳамкорлик, минтақавий барқарорлик ва иқтисодий лойиҳалар билан бир қаторда, спортдаги юксак ютуқ ҳам сиёсий минбараларда эътироф этилгани халқлар ўртасидаги дўстликнинг янада мустаҳкамланаётганидан далолат беради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар