“Реал” ва “Ал-Ҳилол” беллашуви 1:1 ҳисобида якунланди

“Реал” ва “Ал-Ҳилол” беллашуви 1:1 ҳисобида якунланди
ФИФА Клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионати доирасида "Реал Мадрид" ва "Ал-Ҳилол" жамоалари ўртасидаги беллашув 1:1 ҳисобига якунланди. Учинчи дақиқада Гонсало Гарсия "Реал"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди, 41-дақиқада эса Рубен Невиш пенальтидан жавоб голини киритди.

Беллашув охирида, 90+2 дақиқада Федерико Вальверде пенальтини амалга ошира олмади ва жамоаси ютуқдан маҳрум бўлди.

Статистикадан:
• Реал 19 марта дарвоза томон зарба берди, Ал-Ҳилол 13 марта.
• Тўп назорати: Реал – 53%, Ал-Ҳилол – 47%.
• Реал пас аниқлиги – 90%, Ал-Ҳилол – 84%.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар