date

Файзуллаев Европага йўл оладими? ЦСКА билан ҳали музокаралар кетаётгани айтилди

Файзуллаев Европага йўл оладими? ЦСКА билан ҳали музокаралар кетаётгани айтилди
Ўзбекистон терма жамоасининг иқтидорли вингери Аббос Файзуллаев жорий ёзда Россиянинг ЦСКА жамоасидан кетиши мумкин. Бу ҳақда спорт инсайдери Иван Карпов ўз эфири орқали маълумот берди.

Карповнинг таъкидлашича, Файзуллаевнинг Европа жамоасига ўтиши эҳтимоли юқори, аммо бу жараён бир қатор шарт-шароитларга боғлиқ.

“Аббос Европага ўтишни истаяпти. Аммо бунинг учун ЦСКАнинг талаблари қондирилиши керак, шунингдек, у рози бўладиган клуб топилиши лозим. Ҳозирда музокаралар давом этяпти ва бундай имконият, албатта, мавжуд”, — деди Карпов.

Маълумот учун, Аббос Файзуллаев ЦСКА сафидаги ўйинлари орқали Россия Премьер-лигасида ўзини яхши томонлама намоён этди ва кўплаб скаутларнинг эътиборини тортди. Унинг техник маҳорати, тезлиги ва дриблингдаги ўзига хослиги катта клублар учун қизиқарли бўлиб қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Аббоснинг ЦСКА билан амалдаги шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган. Шу сабабли, унинг трансфери учун келишувга эришиш муҳим аҳамиятга эга.

Мутахассислар фикрича, Европа чемпионатларида ўйнаш Аббос учун янги босқич бўлиши, унинг салоҳиятини янада ривожлантириши мумкин. Айниқса, топ лига клубларида фаолият олиб бориш уни халқаро майдонда янада кучлироқ намоён этади.

Яқин ҳафталарда ушбу масала бўйича аниқлашувлар бўлиши ва Файзуллаевнинг келажаги юзасидан расмий маълумотлар эълон қилиниши кутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Файзуллаев Европага йўл оладими? ЦСКА билан ҳали музокаралар кетаётгани айтилди