
Кеча бўлиб ўтган Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг илк босқичида Англиянинг “Манчестер Сити” жамоаси Марокашнинг “Видад” клуби устидан 2:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. Бу натижа билан “Сити” жамоаси мусобақадаги илк учрашувини муваффақиятли бошлади ва навбатдаги босқичга яхши кайфият билан тайёрланиш имконига эга бўлди.
Учрашувдан сўнг, жамоа бош мураббийи Пеп Гвардиола ўйин бўйича ўз фикрларини журналистлар билан ўртоқлашди. У, айниқса, жамоадаги футболчилар сони кўп эканини ва уларга етакчи таркибда ўйин амалиёти бериш муҳимлигини алоҳида таъкидлади:
— Футболчилар кўп. Улар узоқ муддат жароҳатдан сўнг майдонга қайтиши билан бирга, ўйин амалиётига эга бўлишлари зарур. Агар улар ўйнамаса, қайд этиш керакки, ҳеч қачон тўлиқ формага чиқа олишмайди. Кейинги ўйинда (“Ал Айн”га қарши) 10 нафар янги футболчини майдонга туширамиз ва ғалаба учун курашни давом эттирамиз, — деди Гвардиола.
Каталониялик мутахассиснинг айтишича, кенг таркиб ҳар бир футболчига ротацияда иштирок этиш ва тажриба орттириш имконини беради. Жамоа чемпионатдаги юришини янада кучли давом эттиришни мақсад қилган.
Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 2-туридаги навбатдаги учрашувини 23 июнь куни тонгги соат 06:00 да БААнинг “Ал Айн” клубига қарши ўтказади. Бу беллашувда Гвардиола янги таркибни синашини ва янги ғалаба учун ҳаракат қилишини маълум қилди.
Мусобақанинг кейинги босқичларида ҳам “Сити” жамоасининг ротацияси, ўйинчиларнинг амалиёти ва жамоа салоҳияти мухлислар эътиборида бўлиб турибди. Клубнинг яна қандай натижалар қайд этиши барча ишқибозлар учун қизиқ. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар