date

Элдор Шомуродов Туркияда қанча маош олади?

Элдор Шомуродов Туркияда қанча маош олади?
Ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов Туркиянинг “Истанбул Башакшеҳир” клуби сафига ўтиши мумкин, деб upl.uz хабар берди. Томонлар ўртасида музокаралар олиб борилган ва трансфер масаласи муҳокама қилинган.

Спорт нашрлари маълумотига кўра, турк клуби Шомуродовга йилига тахминан 2,5–3 миллион евро (34–41 миллиард сўм) миқдорида маош таклиф қилмоқда. Таъкидлаш жоизки, у айни пайтда Италиянинг “Рома” клубида йилига 2–2,4 миллион евро олади.

Шомуродов “Рома”даги 18-енг юқори маошли футболчи сифатида қайд этилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Элдор Шомуродов Туркияда қанча маош олади?