date

Трамп "Ювентус" юлдузларини қабул қилди: Оқ уйда футбол муҳити

Трамп "Ювентус" юлдузларини қабул қилди: Оқ уйда футбол муҳити
АҚШда бўлиб ўтаётган 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати доирасида италиялик машҳур “Ювентус” жамоаси футболчилари Америка президенти Дональд Трамп билан учрашиш имконига эга бўлишди. Ушбу учрашув АҚШ президенти қароргоҳи — “Оқ уй”да ташкил этилди.

Тадбир давомида Дональд Трамп “Ювентус” бош мураббийи Игор Тудор ва жамоанинг етакчи футболчиларидан бўлган Тен Копмейнерс ҳамда Уэстон Маккенни билан суҳбатлашди. Учрашув самимий ва спорт руҳида ўтгани айтилмоқда.

Айни пайтда “Ювентус” клуби АҚШдаги чемпионатда фаол иштирок этмоқда. Гуруҳ босқичининг биринчи учрашувида туринликлар БААнинг “Ал Айн” клубига қарши майдонга тушишди. Тудор шогирдлари ушбу баҳсда жуда ишончли ҳаракат қилиб, рақибини 5:0 ҳисобида мағлуб этди ва мусобақада кучли стартни қайд этишди.

Маълумот ўрнида, 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 14 июнда бошланган бўлиб, 13 июлга қадар давом этади. Турнирда дунёнинг энг кучли жамоалари ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.

Футбол, дипломатия ва Оқ уйдаги спорт муҳити — бундай учрашувлар клублар нуфузини янада мустаҳкамлайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Трамп "Ювентус" юлдузларини қабул қилди: Оқ уйда футбол муҳити