date

“Интер Майами” “Порту”ни мағлуб этди — 2:1

“Интер Майами” “Порту”ни мағлуб этди — 2:1
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати доирасидаги учрашувда “Интер Майами” жамоаси “Порту” устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учинчи тур арафасида гуруҳдаги вазият янада қизғин тус олди.

Ўйинда ҳисобни 8-дақиқада “Порту” футболчиси Саму Ареxова пенальтидан очди. Лекин “Интер Майами” жавоб голлари билан ғалабани қўлга киритди — Теласко Сеговия 47-дақиқада ва Лионель Месси 54-дақиқада гол урди.

Ўйин статистикасига кўра, “Порту” 14 марта дарвозага зарба берган, лекин аниқ зарбалар сони “Интер Майами”да кўпроқ — 5 та. Меҳмонлар тўпга эгалик қилиш бўйича устунлик қилган (51%), аммо натижа америкаликларнинг фойдасига ҳал бўлди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Интер Майами” “Порту”ни мағлуб этди — 2:1