
"Манчестер Сити" жамоасининг тажрибали ярим ҳимоячиси Бернарду Силва мухлислар кутган саволга нуқта қўйди — у янги мавсумда ҳам клуб шарафини ҳимоя қилишда давом этади. Португалиялик футболчи бу ҳақда спорт журналисти Бен Жейкобсга берган интервьюсида очиқ баёнот берди.
"Мен янги мавсумда аниқ "Сити"да қоламан. Илгаригидек бу сафар ҳам турли вариантлар бор эди, лекин мен ўз танловимни қилдим. "Манчестер Сити" — бу мен учун иккинчи уйга айланган жамоа", — деди Силва.
Бернарду Силва 2017 йилдан буён "Сити" сафида тўп сурмоқда ва ушбу давр мобайнида клубнинг асосий фигураларидан бирига айланди. Жорий мавсумда у 49 та расмий учрашувда қатнашиб, 5 та гол ва 4 та ассист билан жамоасига ҳисса қўшди. Унинг меҳнатсеварлиги ва ўйиндаги интеллектуал ёндашуви Гвардиола тактикасида муҳим ўрин тутади.
Мавсум якунлангандан сўнг Бернардуга айрим Саудия Арабистони клублари томонидан жозибадор молиявий таклифлар келиб тушгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Айниқса, унга ойига катта маош таклиф этилгани таъкидланган. Бироқ, Силва профессионал даражадаги чақириқ ва юқори савиядаги футбол муҳитида қолишни маъқул кўрди.
Унинг "Манчестер Сити" билан амалдаги шартномаси 2026 йил ёзигача амал қилади. Демак, агар ҳолат ўзгармаса, Бернарду яна камида икки мавсум клубда қолиши мумкин.
Бернарду Силванинг қолиш қарори нафақат Гвардиола ва жамоа, балки бутун мухлислар армияси учун қувончли янгилик бўлди. Чунки у нафақат тўп билан ишлаш маҳоратга, балки тажриба ва лидерлик хислатларига ҳам эга бўлган футболчи ҳисобланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар