date

Нико Уильямс “Арсенал”ни рад этди, “Барса” билан келишди!

Нико Уильямс “Арсенал”ни рад этди, “Барса” билан келишди!
Англия Премьер-лигасида яна чемпионлик учун даъво қилмоқчи бўлган “Арсенал” жамоаси мавсум олдидан таркибни кучайтириш устида жиддий иш олиб борди. Лондонликлар айниқса Испания футболида порлаб келаётган “Атлетик Бильбао” ва миллий терма жамоа юлдузи Нико Уильямсни ўз сафига қўшиб олишни ният қилган эди.

Бироқ, “канонирлар”нинг бу режаси амалга ошмади. Журналист Хари Жейкобс хабарига кўра, клуб трансфердан расман воз кечган. Бунга эса икки асосий омил сабаб бўлди: биринчи – Уильямс томонидан талаб қилинган жуда юқори маош, иккинчиси – футболчининг шахсий хоҳиши фақат “Барселона”да тўп суришдан иборатлиги.

Нико Уильямснинг ўз шахсий мақсади аниқ: у агар “Атлетик”ни тарк этса, фақат каталонияликларга қўшилишни истайди. Унинг “Барса” билан олиб борган музокаралари ўз самарасини берди ва томонлар аллақачон шахсий шартнома бўйича келишиб олган. Янги келишувга кўра, 21 ёшли ҳужумчи “Камп Ноу”да ҳафтасига 350 минг евро маош олади.

Бу эса “Арсенал” учун жуда оғир молиявий юк эди. Қолаверса, Лондон клуби бу трансфер учун футболчининг шартномасида белгиланган 58 миллион евро бадал пулини тўлашга тайёр эмас эди. Барча ушбу омиллар биргаликда “канонирлар”нинг режасини ўзгартиришга мажбур қилди.

Шу билан бирга, “Барселона” раҳбарияти Уильямсни жамоанинг келажаги сифатида кўрмоқда. Унинг техникаси, голли вазиятларни ҳис этиш қобилияти ва юқори суръатдаги ўйини “кўк-анорранглилар”нинг янги ҳужумкор салоҳиятини янада бойитишига ишонч билдирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Нико Уильямс жорий мавсумда “Атлетик” сафида Испания чемпионатида 34 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол ва 10 та ассистга муаллифлик қилди. Шунингдек, у EURO–2024 турнирида Испания терма жамоаси таркибида ажойиб ўйинлари билан ҳам мухлислар ва мутахассислар эътиборини қозонганди.

Энди барча диққат “Барса”нинг расмий баёноти ва футболчининг тақдири расман эълон қилинишига қаратилган. Аниқ бир нарса бор: Нико Уильямс янги мавсумда Европанинг энг кучли клубларидан бири сафида янги чорловларга юз тутаяпти. Бу эса испаниялик ёш юлдузнинг карьерасида янги бурилиш нуқтаси бўлиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Нико Уильямс “Арсенал”ни рад этди, “Барса” билан келишди!