date

Ўзбек вундеркинди Европа клубига ўтади

Ўзбек вундеркинди Европа клубига ўтади
20 ёшли ўзбек вингери клубини алмаштириш арафасида. Муҳаммадали Уринбоев пойтахтнинг “Пахтакор” жамоасидан Бельгиянинг “Антверпен” клубига ўтади.

Ҳозирда клублар фаол музокаралар олиб боришмоқда. Уринбоевнинг “Пахтакор” билан шартномаси 2025 йил охиригача амал қилади. Эҳтимол, бельгияликлар футболчи учун кичик миқдорда компенсация тўлайди.

Таъкидлаш жоизки, футболчининг бозор қиймати 450 000 евро деб баҳоланмоқда. Жорий мавсум Уринбоев “Пахтакор” сафида 14 ўйинда бешта гол урди ва учта голли пас берди.

Манба: upl.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбек вундеркинди Европа клубига ўтади