
Европа ёзги трансфер бозорида қизғин музокаралар давом этмоқда. Италиянинг машҳур "Милан" клуби Испанияда ёрқин ўйини билан танилган ёш иқтидор эгаси Хави Геррани ўз сафига қўшиб олиш учун жиддий ҳаракат қилмоқда. Медиаларнинг ёзишича, "россонерилар" "Валенсия" клубига 22 ёшли ярим ҳимоячи учун 16 миллион евро ва бонуслар сифатида яна 4 миллион евро таклиф қилди.
Бироқ "Валенсия" раҳбарияти ушбу таклифни рад этди. Чунки клуб ўзининг асосий истеъдодларидан бири бўлган Герра учун камида 30 миллион евро атрофида маблағ сўраётгани маълум бўлди. Қизиғи шундаки, агар трансфер амалга ошса, мазкур суммадаги маблағнинг 30 фоизи футболчининг илгариги клуби "Вильярреал"га тегади. Чунки Хави 2019 йили ёшлар жамоасидан айнан "Валенсия"га ўтган эди.
Маълумотларга кўра, "Милан" Герра учун музокараларни тўхтатиш ниятида эмас. Клубнинг спорт директори ва раҳбарияти футболчини сотиб олиш учун иккинчи ва анча юқори таклифни тайёрламоқда. Бунинг ортида Хави Геррани келажакда жамоанинг муҳим фигурасига айлантириш режаси ҳам ётади.
Эътиборлиси, Хави Герра ўтган мавсум "Валенсия" таркибида Ла Лигада 36 та ўйинда иштирок этди, 3 та гол ва 3 та голли узатма билан ўзини кўрсата олди. Бу кўрсаткичлар ёш ярим ҳимоячи учун катта натижа бўлиб, унинг ривожи ва салоҳиятини яққол намоён қилмоқда.
Айни пайтда футболчи Испания терма жамоасининг ёшлар таркибида Европа чемпионатида иштирок этяпти. Унинг "Валенсия" билан амалдаги шартномаси эса 2027 йилгача мўлжалланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар