date

FIFA Абдуқодир Ҳусановни дебюти билан табриклади

FIFA Абдуқодир Ҳусановни дебюти билан табриклади
FIFA «Манчестер Сити» ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановни клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидаги дебюти билан табриклади, деб uz.kursiv.media хабар берди. Федерация ушбу табрикни ўзининг Instagram’даги саҳифасида эълон қилган.

Табрикда ўзбекистонлик футболчи тарих ёзишда давом этаётгани таъкидланган.

Маълумот ўрнида, клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати «G» гуруҳидан ўрин олган 2-тур «Манчестер Сити» – «Ал-Айн» жамоалари ўртасидаги учрашувда номинал мезбонлар ғалаба қозонди. Абдуқодир Ҳусанов ушбу учрашувни асосий таркибда бошлаган.

Ўйиннинг 58-дақиқасида рақибга нисбатан қўполлик учун Ҳусановга сариқ карточка кўрсатилди ва 62-дақиқада у Оскар Бобб билан алмаштирилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » FIFA Абдуқодир Ҳусановни дебюти билан табриклади