date

Эрон ЖЧга йўл олди, лекин АҚШда ўйнай олмаслиги мумкин

Эрон ЖЧга йўл олди, лекин АҚШда ўйнай олмаслиги мумкин
2026 йилда АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионатига йўлланма олган Эрон терма жамоаси сиёсий зиддиятлар туфайли мусобақани ўтказиб юбориши мумкин. Саралаш босқичида “А” гуруҳида етакчи сифатида финиш қилган Форслар Ўзбекистон ва БАА жамоаларини ортда қолдириб, мундиалга тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритганди.

Бироқ, бу муваффақият халқаро сиёсий муаммолар туфайли мураккаблашиши мумкин. Британия ва Америка оммавий ахборот воситаларида тарқалган хабарларга кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан эронликлар учун мамлакатга киришни тақиқловчи қонун лойиҳаси имзоланган. Агар бу қарор кучга кирса, Эрон терма жамоаси Қўшма Штатларда ўйин ўтказиш имкониятидан маҳрум бўлади.

ФИФА ҳозирча расмий муносабат билдирмаган бўлса-да, ташкилот раҳбари Жанни Инфантинога босим ортмоқда. Халқаро жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари ФИФАдан аниқ позиция кутаётган бир пайтда, бир қанча альтернатив таклифлар ҳам муҳокама қилинмоқда. Жумладан, Эроннинг гуруҳ босқичидаги барча учрашувларини Мексикада ўтказиш варианти ҳам кўриб чиқиляпти.

Бироқ муаммо шундаки, агар Эрон кейинги босқичга чиқса, яъни плей-офф босқичига йўл олса, бу логистика ва хавфсизлик нуқтаи назаридан мураккаблик туғдиради. Қолаверса, турнир мезбонларидан бири бўлган АҚШдаги кенг қамровли инфратузилма ва мухлислар сони эронликлар учун муҳим спорт саҳнасидан воз кечишга олиб келиши мумкин.

Айни пайтда Эрон футбол федерацияси вазиятни назорат остида ушлаб туришга ҳаракат қилмоқда ва ФИФА билан доимий алоқада. Мухлислар эса миллий жамоанинг мундиалда иштирок этишини орзу қилиб туришибди — бу спортда сиёсат аралашмаслиги керак деган умуминсоний тамойилнинг яна бир синови бўлиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Эрон ЖЧга йўл олди, лекин АҚШда ўйнай олмаслиги мумкин