
Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 3-тур доирасида «Атлетико Мадрид» жамоаси «Ботафого» устидан 1:0 ҳисобида зафар қучди. Ягона голни 87-дақиқада Антуан Гризманн урди.
Шу ғалабага қарамай, Испания клуби гуруҳ босқичида тўхтаб қолди. Буни ПСЖ, «Ботафого» ва «Атлетико» жамоалари бир хил — 6 тадан очко тўплагани, бироқ «Атлетико» голлар нисбатида пастда қолгани билан изоҳлаш мумкин.
Учрашув статистикасига кўра, «Атлетико» 23 марта дарвоза томон зарба берди, тўпни эгаллаш фоизи 62% бўлди. «Ботафого» эса 7 марта зарба бериб, тўпни 38% назорат қилди. Аммо жамоа гол ура олмади.
Шу тариқа, «Атлетико Мадрид» мусобақани ғалаба билан якунлаган бўлса-да, кейинги босқичга йўл ололмади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар