date

Месси ПСЖга қарши ўйнаши мумкин

Месси ПСЖга қарши ўйнаши мумкин
Лионель Мессининг жамоаси «Интер Майами» ва ПСЖ клублари Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 1/8 финалида тўқнашиши мумкин, деб euro-football.ru хабар берди.

ПСЖ «Сиэтл Сауэндерс»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, В гуруҳида биринчи ўринни эгаллади. Уларга 1/8 финалда рақиб бўладиган жамоа А гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган жамоа бўлади. Ҳозирча ушбу ўринни 4 очко тўплаган «Интер Майами» банд этган.

Гуруҳдаги сўнгги турда «Интер Майами» «Палмейрас»га қарши майдонга тушади. «Палмейрас» ҳам шу пайтгача 4 очко жамғарган. Агар «Интер Майами» иккинчи ўринда қолса, у ҳолда 1/8 финалда ПСЖ билан тўқнаш келиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Месси ПСЖга қарши ўйнаши мумкин