date

Элдор Шомуродов Европа футболида янги саҳифа очадими?

Элдор Шомуродов Европа футболида янги саҳифа очадими?
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг “Рома”даги сафарини якунлаш арафасида эканлиги ҳақида жиддий маълумотлар пайдо бўлди. Италиянинг машҳур клуби “Бўрилар” 29 ёшли ҳужумчини ёзги трансферлар ойнасини фаол бошлаб, расман сотиш ҳаракатларини бошлади. Sky Sport манбасининг хабар беришича, клуб Элдорни 7–8 миллион евро атрофидаги нархда сотишга тайёр.

Маълумотларга кўра, Шомуродовнинг хизматларига ҳозирча Туркиянинг “Истанбул Башакшехир” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Мазкур жамоа у билан музокараларни бошлаб юборган. Бундан ташқари, Франциянинг “Ренн” жамоаси ҳам Элдорни ўз сафида кўришни истамоқда. Ҳар икки жамоа ҳам етакчи ҳужумчига муҳтож ва Шомуродовнинг тажрибаси улар учун қимматли бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов 2021 йилда “Женоа” клубидан “Рома”га 19,6 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди. Аммо турли омиллар туфайли у Рим жамоасида асосий таркибда мунтазам ўйнай олмади ва кейинчалик ижара асосида “Специя” ва “Кальяри” каби жамоаларда фаолият олиб борди.

Эндиликда Шомуродов Европа футболидаги навбатдаги муҳим қарор ёқасида турибди. Унинг келажакдаги клуби нафақат унинг шахсий ривожи, балки терма жамоадаги формасига ҳам бевосита таъсир кўрсатиши мумкин.

Мухлислар эса Элдорнинг янги жамоада ўзини тўлиқ намоён қилиб, яна майдонларда порлашини интиқлик билан кутади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Элдор Шомуродов Европа футболида янги саҳифа очадими?