
Футбол оламида беқиёс из қолдирган Лионель Месси сешанба куни ўзининг 38 ёшини нишонлаяпти. Ушбу сана нафақат унинг миллионлаб мухлислари, балки унинг футболчи сифатида шаклланишига катта ҳисса қўшган “Барселона” жамоаси учун ҳам унутилмас кун ҳисобланади.
Каталония гранди ҳисобланган “Барселона” клуби сафида тўп сурган ва дунё футболини ўзгача даражага олиб чиққан футболчига ижтимоий тармоқлар орқали самимий табрик йўллади.
“Туғилган кунинг билан, ягона ва такрорланмас!” — дея ёзилди клуб расмий саҳифасида, Мессига бағишланган мухлислик муҳаббати яна бир бор намоён этилди.
Лионель Месси 2000 йилларда “Барселона” тарбияланувчиси сифатида клубга қадам қўйган ва шу вақт мобайнида жамоа билан улкан ютуқларга эришган. У жамоа сафида 778 та ўйинда майдонга тушиб, 672 гол муаллифи бўлган. Месси "Барса" билан 10 марта Ла Лига, 7 марта Кубок ва 4 марта Чемпионлар Лигаси ғолиблигини қўлга киритган.
2021 йилда молиявий сабаблар туфайли клуб билан хайрлашган Месси аввал “ПСЖ”да ўйнади, ҳозирда эса АҚШнинг “Интер Майами” жамоаси сафида фаолият юритмоқда. Шунга қарамасдан, унинг “Барселона” билан боғланган муносабати ва ўзаро эҳтироми ҳали ҳам юраклар марказида сақланиб қолган.
Месси шу пайтгача 8 марта "Олтин тўп" (Ballon d'Or) соҳиби бўлган ягона футболчи ҳисобланади ва кўпчилик уни тарихдаги энг буюк футболчи сифатида эътироф этади.
Катта футбол юлдузининг таваллуд куни барча спорт мухлислари ва футбол тарихи ихлосмандлари учун ҳам қувончли сана бўлиб қолди. Барча учун илҳом манбаи бўлган Мессининг янги ёшига ҳам омад ва соғлик тилаб қоламиз! «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар