
Испания чемпионатининг 14-туридан ўрин олган “Барселона” ва “Реал” клублари ўртасидаги баҳс бир дақиқалик сукут билан бошланади.
SkySports нашри тарқатган хабарга кўра, “эль-класико”да Колумбиядаги авиаҳалокат қурбонлари хотирланади.
29 ноябрь куни Медельин яқинида бўлган ҳалокатда 71 киши ҳалок бўлган. Улар орасида “Шапекоэнсе” жамоаси футболчилари, мураббийлар ва клуб вакиллари ҳам бўлган.
Эслатиб ўтамиз, “Барселона” – “Реал” баҳси 3 декабрь куни “Камп Ноу”да бўлиб ўтади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар