
Кеча Тошкентдаги “Бунёдкор“ стадионида аёллар футболини севувчилар учун кутилган учрашув бўлиб ўтди. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Фаластинга қарши назорат учрашувини ўтказди ва ушбу беллашувни йирик — 4:0 ҳисобида ўз фойдасига якунлади.
Катрина Кулбите бошчилигидаги жамоа майдонда тўлиқ устунликни қўлга киритди. Ушбу беллашув Осиё Кубоги саралаш ўйинлари олдидан муҳим синов вазифасини ўтади. Саралашдаги биринчи учрашув 29 июн куни Шри-Ланкага қарши бўлиб ўтади.
Назорат ўйинида ўз голлари билан терма жамоамизнинг устунлигини таъминлаган футболчилар:
1. Мафтуна Шойимова — 8-дақиқа,
2. Диёрахон Хабибуллаева — 31-дақиқа,
3. Людмила Карачик — 40-дақиқа,
4. Нозимахон Эргашева — 45+1-дақиқа.
Терма жамоа мураббийлари ва мутахассислар бу ғалабани жамоанинг руҳий тайёргарлиги ва тактик етуклиги билан боғлашмоқда. Айни пайтда, саралаш босқичигача бўлган қисқа фурсатда жамоа ўз камчиликларини бартараф этиш устида иш олиб боради. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.