
Бразилия футболининг жонли афсонаси, икки карра жаҳон чемпиони Роналдо яқинда миллий терма жамоа бош мураббийлигига тайинланган Карло Анчелотти ҳақида ўз фикрларини билдирди. Унинг таъкидлашича, италиялик мутахассис “пентакампеонлар” учун идеал танлов ҳисобланади.
“Менимча, Анчелоттининг термага келиши жуда зўр қарор бўлди. Мен уни жуда яхши танийман – у ҳар доим жамоа қуришга жиддий ёндашади. Футболчилар билан муносабатларда ҳақиқий етакчи бўла олади. Унинг тажрибаси жамоага ишонч бахш этиб, майдонда ғалаба қозонишга хизмат қилади”, – деди Роналдо.
Бразилиялик афсона шунингдек, Анчелоттини бир вақтлар миллий жамоани бошқарган машҳур мураббий Луиз Фелипе Сколари билан таққослади:
“У кўп жиҳатдан Филипаони эслатади. Сколари ҳам футболчилар учун отадек инсон эди. Машғулотлар баъзан зерикарли кечарди, аммо барча унинг учун барини беришга тайёр бўларди”.
Маълумот учун, Анчелотти 2025 йилнинг май ойида расман Бразилия терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлаганди. Унинг вазифаси – терма жамоани янги муваффақиятлар сари етаклаш. Айтиш жоизки, Роналдо ва Анчелоттининг йўллари аввалроқ “Милан” клубида тўқнаш келган – у пайтда Роналдо ҳужумчи сифатида тўп сурган, Анчелотти эса жамоа бош мураббийи бўлган.
Бугун эса уларнинг футболдаги умумий тарихи Бразилия термаси атрофида яна бир саҳифа очмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар